Жалолиддин Машариповга Россиядан таклифлар бор
Ads

«Пахтакор» клубида бугунги кунда яққол ажралиб турган футболчи Жалолиддин Машарипов эканлигини ҳамма яхши билади. Ўзбекистон миллий терма жамоасида Эктор Купернинг ҳам ишончини қозонган ҳужумкор ярим ҳимоячи «Пахтакор»да Шота Арвеладзенинг ҳам муҳим ўйинчисига айланган. Таъбир жоиз бўлса, Машариповни «Пахтакор»нинг юраги десак ҳам бўлади. Унинг ўйинлари ноодатий бўлиб, майдонга тушганда мухлисларга ёқадиган ҳатти-ҳаракатлари билан ҳам ажралиб туради. Умуман олганда, Жалолиддин охирги бир-икки йилда катта ўсишга эришди. Осиё Кубогидан кейин унинг легионерга айланиши ҳам кутилаётганди. Бироқ футболчи «Пахтакор»да қолишга қарор қилди. Лекин кўриниб турибдики, Машариповнинг хорижга кетиш вақти етиб келди ва буни унинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Ал Аҳли»га қарши учрашувдан аввал футболчи билан суҳбатда бўлдик.

- Охирги пайтларда Жалолиддин Машарипов доимий эътиборда бўлиб турибди. Чунки ўйин савиянгиз бир мунча ошганлиги кўриниб турибди. Бунинг сири нимада? Тинимсиз меҳнатми ёки мураббийларнинг роли каттами?

- Ҳаммаси меҳнатдан деб ўйлайман. Барибир бирор-бир нимага меҳнатсиз эришиб бўлмайди. Машғулотларда ўз устингизда ишлаб меҳнат қилмасангиз, ўйинда ўйлаган нарсаларингиз амалга ошмайди. Мен эса машғулотларда қаттиқ ишлайман ва ўйинга чиққанда кўпинча ўйлаган ўйинимни кўрсата оламан. Шу билан бирга менга мураббий томонидан билдирилаётган катта ишонч ҳам қўл келмоқда.

- Лекин сиз футболни завқ олиш учун ўйнайсиз. Аксарият ўйинчилар эса фақат натижа учун босим остида ўйнаётгандек туюлишади. Сизнинг ўйинингизда эса эркинлик катта ва худди футболдан роҳат олиб ўйнаётгандек кўринасиз…

- Албатта, жамоангизнинг ғалабаси доим биринчи ўринда туради. Аммо мен ўша ғалабага қўшимча равишда чиройли футбол кўрсатишни ёқтираман. Айниқса, стадионга йиғилган мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишни хоҳлайман. Тўғри, ўйин давомида ишқибозлар эътироз билдиришади ва ҳақорат қилишади. Аммо тан олайлик, уларга ҳам чиройли ҳатти-ҳаракатлар ва ўйинлар барибир ёқади. Улар ўйинни кўриб, уйга борганидан кейин барибир ўша футболчи чиройли ўйнади деб гапиришади. Шунинг учун мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ишқибозларга ёқадиган ўйин кўрсатишни ёқтираман. Бу нарса менинг ёшлигимдан бор. Болалик пайтимдаёқ катта бўлиб футболчи бўлсам, ҳаммага ёқадиган чиройли ўйин кўрсатадиган, европалик футболчиларга ўхшаб ўйнайман деб ният қилиб юрардим. Ўша ниятимни амалга ошириш учун мен ҳар доим ўз устимда ишлайман ва машғулотларда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратиб келаман. Агарда машғулотларда ўйлаган финтларим амалга ошса, буни албатта ўйин пайтида ҳам амалга ошираман.

- Лекин миллий терма жамоада сизнинг бундай чиройли ўйнаб финт қилишингизни Эктор Купер танқид қилганди. Бу борада Шота Арвеладзе нима деяпти?

- Йўқ Купер ҳам танқид қилмаган. Фақат ўйин пайтида оёғингни эҳтиёт қилгин деган. Агар сен шундай қилиб, чиройли ўйнаб рақибни алдаб ўтадиган бўлсанг, баъзилари жахл қилиб оёғингга тепиши ва бунинг оқибатида оёғинг синиши мумкин дея эҳтиёт бўлиб ўйнашимни таъкидлаган. Шота Арвеладзе ҳам эҳтиёт бўлгин, сенга бирор корҳол бўлмасин, сен бизга кераксан дейди. Қолаверса, Шота Юстинович имкон қадар рақиб ўйинчиларини ўзингга яқинлаштирмагин, улар оёғингга тепиш учун ҳаракат қилишади деб айтади.

- Тўғриси, мавсум бошида сизнинг «Пахтакор»ни тарк этиб, четга кетишингизни кутгандик. Аммо яна «шерлар» сафида қолишга қарор қилдингиз. Бунинг боиси нимада?

- Менда яхши таклифлар бор, йўқ эмас. Лекин менинг ниятим фақат Европага кетиш. Ваҳоланки, олдимда Осиёнинг ҳамма жойидан етарлича таклифлар бор. Аммо ўзимни Осиёда ўйнагим келмаяпти. Хуло хоҳласа, «Пахтакор» орқали Европа чемпионатларидан бирига кетмоқчиман. Аста-секин бу борада қизиқишлар бўляпти. Миллий терма жамоада ҳам яхши ўйинлар кўрсатишда давом этсам, барибир янгидан-янги таклифлар пайдо бўлаверади деб ўйлайман. Мухлислар ҳам интернетда менга фақат Европага кетишинг керак, деб тинмасдан ёзиб туришади. Шунинг учун Ўзбекистон мухлисларини ҳам хурсанд қилиб, фаолиятимни Европада давом эттириб, уларни мамнун қилмоқчиман. Европанинг яхши клубларида ўйнай олишимга кўзим етади.

- Демак, бу сизнинг «Пахтакор»даги охирги мавсумингиз десак бўладими?

- Ҳа, Худо хоҳласа шунақа десак ҳам бўлади. Ўзимни четда синаб кўриш учун вақт етиб келди. Лекин бу борада шошиб қарор чиқариш ҳам керак эмас. Насиб қилса, ўзим истагандек яхши жамоадан таклиф бўлса албатта кетаман.

- Аммо аксарият футболчиларимиз Осиёдан таклиф бўлиши биланоқ у ерларга кетгиси келади…

- Агар мен ҳам Осиё клубларидан бирида ўйнамоқчи бўлганимда Осиё Кубогидан кейиноқ кетган бўлардим. Лекин мен фақат Европага кетаман.

- Сир бўлмаса ҳозирда айнан қайси клублардан таклифлар бўляпти?

- Россия клубларидан таклифлар бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
21/05/2019 16:49
Кечаги уйини билан Россияга кетолмайди. Талант бор, лекин мехнат хам килиш керак. Кечаги уйинда Черан яккол ажралиб турди
&
Navbahor muhhlisi
23/05/2019 20:59
Jaloliddinda oziga ishonch katta maydonda bosimsiz harakat qiladi RPL da bemalol oz ornini topadi omad paxtakorda yizi qora bolib qolaveradi qancha zo'r o'ynamasin
Абдурахман Абдувалиев
23/05/2019 15:55
Барча махорат финтларини, хакамдан ялиниб пеналти сўраши ювиб кетади.Россия чемпионатида, йўқолиб кетиш эхтимоли катта.У ерда Пахтакор йўқ, хар бир ўйинда, хеч бўлмаса, битта пенальтини ўзига кафолат қилиб қўйилган.Омад тилаймиз қоламиз, хамюртимизга, халқаро майдонларда
&
Gaffarov Muzaffar
22/05/2019 15:14
Paxtakor tarkibida manga faqat shu bola bilam Alijonovni o'yini yoqadi. Cheramxam yomon emas. Jalol sani boshqa kamanda muxlislari rossa xurmat qiladi faqat bitta xarakterin yoqmaydi. Uka sandan iltimos erkakcha o'ymab penalti ishlash ichun ishlatadigan semulatsiyalaringni yo'qot. Shunda xurmating oshadi. Omad ishlaringa san tezroq ket Paxtakorsan bomasam sinasan.
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
21/05/2019 22:58
Узига булган ишонч ва юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик булсагина Европада узоқ ушланиб қолишинг мумкин.
Мисол Одил Ахмедов,Витя Денисов,Ширшов,Акопянц,Шацких,Қосимовлар..
Агар тескариси булса жуда тез ортга қайтасан мисол:Рашидов,Абдухолиқов,Хамдамов....
Омадингни берсин Жалол.
Нима булса хам Пахтакорни унутма.
Сани бу даражага чиқарган Пахтакор ва биз мухлислар хам қаерда булма санга мухлислик қиламиз.
"Пахтакор" бу қон ва ген у бизнинг томиримизда ва юрагимизда!
Бу мавсум учун РАХМАТ!
Гурухдан чиқмаган булсак хам куплаб ажойиб онларни тақдим этдингиз!
Abdurasul Pirxonov
21/05/2019 18:44
Биз хам кутиб коламиз ???????? Рпл гасида уйнаса уша кулубни ва Жалолддини кулаб куватлаймиз Зенит Краснодар Спартак Локомотив ЦСКА Ростов утса бунданда яхши буларди
&
Mansurbek
21/05/2019 18:15
Мавсум тугагунча Италия Испания Англия Франсия Германиядан таклиф чиқиб қолар. Суммаси осиёликлар берадигон пулдан оз бўлса ҳам Еврўпага кетинг. Тажриба ошади Грант қлублар назарига тушасиз
&
Arthur Melo
21/05/2019 17:40
Ketaqosin birorta yaxshi klubga. O'zigayam bizgayam yaxshi bo'ladi
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
21/05/2019 17:13
Машарипов жамоани ўйини яхши бўлса униям ўйини очилади. бошқ пайт ҳеч нарса қила олмайди. мана кеча кўрдик
&
Xodja007
21/05/2019 17:06
Nma farqi borrrr. Enddiii
&
darwesh
21/05/2019 16:49
Кечаги уйини билан Россияга кетолмайди. Талант бор, лекин мехнат хам килиш керак. Кечаги уйинда Черан яккрл куриниб турди
&
Asadbek
21/05/2019 16:27
Paxtakorda nima bor teatr futbolda 1000marta chet elga ketganing yaxwi
Аваз Бегматов
21/05/2019 16:49
Тугри айтасиз,Москва хам секин-аста курилган,деган накл бор.Сиз хам Россия клубларида буса хам уйнаб тураверинг,агига,Европага бир калам.Омадизи берсин,биз мухлислар сизга омад тилаймиз хурматли Жалолиддин!!!