Жамшид Саидов Фарғонадаги мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Cоcа-Cоlа Суперлига 25-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биргина йўл қўйилган катта хато беллашув тақдирини ҳал қилди. Умуман, кўрсатган ўйинимиздан мамнунман. Вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ўтиш баҳсида иштирок этмаслик учун бугун “Нефтчи”дан, Навоийда “Турон”дан устун келишни режа қилган эдик. Назарий жиҳатдан “Сўғдиёна” Қаршида енгилишига умид қилгандик. Бироқ биз ўз вазифамизни бажара олмадик», – деди Саидов.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!