Жамшид Саидов "Қизилқум" Суперлига масаласини ҳал қилган ўйиндан кейин нималарни айтди?

“Қизилқум” ўтиш ўйинида сафарда “Қўқон-1912”ни мағлуб этиб, Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Баҳсдан кейин навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.

- Бугун характер намойиш қилдик ва ғалабага бўлган иштиёқ ҳам кучли эди. Албатта, мухлисларимизни табриклашни истайман, улар Навоийдан келиб бизни стадионда қўллаб-қувватладилар. Клубдаги барчани табриклайман, ҳамма ёрдам берди. Раҳбариятга ҳам раҳмат. Амин Эргашев ҳамма вақт жамоага барча шароитларни яратиб берди. Унга ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Суперлигада қолишга муваффақ бўлдик.

- Ўтган йили чемпионлик учун курашган “Қизилқум”, бу йил Суперлигада қолиш учун курашди. Бу нима билан боғлиқ?

- Биласиз, ўша пайтда таркибда номдор ва тажрибали ўйинчилар йиғилганди. Савияли ўйинчилар билан нимагадир эришса бўлади, аммо у пайтда нима бўлганини билмайман. Ҳозир таркибимизда ёшлар кўпроқ. Бу нарса ўтмишда қолиб кетди. Асосийси, биз олдимиздаги вазифани бажардик. Бунинг учун Навоий халқини табриклайман.

- Жамоани ҳужум чизиғидаги тринони Суперлигадаги энг яхшиларидан бири деса бўлади. Ғиёсов, Акаки ва Кенжабоев. Булар қоладими? Маълумотларга қараганда. Кенжабоев “Локомотив”га кетяпти экан...

- Ҳа, шундай маълуот тарқалди ва унга кўра Кенжабоев “Локомотив” билан шартнома имзолаган. Мен ҳозир бу ҳақида бирор нима айта олмайман. Кўпчиликни шартномаси якунига етяпти. Кўрамиз. Навоийга қайтганимиздан кейин нима бўлиши ҳақида гаплашамиз. Албатта, жамоамизни 60 фоиз ўзагин сақлаб қолишни истаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вақт кўрсатади. Янги мавсум учун декабрь, январь, февраль ойларида тайёргарлик кўрилади. Яхши селекция қилиш муҳим. Аммо олдиндан ҳеч нима дея олмайман.  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/12/2023 20:08
К ,изилк,умни Суперда
а яна ищтирок этиши билан тариклаймен