Жан ва Хория Базельда тенгсиз

Голландиялик Жан-Жюльен Ройер ва руминиялик Хория Текэу "Swiss Indoors Basel" турнирининг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.

Жан ва Хория мусобақанинг финал учрашувида америкалик Тэйлор Фритц ва Рейлли Опелькани 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа бош соврин соҳибига айланган Ройер ва Текэу тандеми 135,160 евро пул мукофоти ва 500 рейтинг очкоси билан тақдирланди.