Жанговар самбо: Ўзбекистон чемпионатида андижонлик ёшлар тенгсиз!

Куни кеча Бухоро шаҳрида ёшлар (17-18)ўртасида жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Мазкур турнирда андижонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, юқори пробали медалларни қўлга киритди. Жумладан, -64 кгда Саидодил Абдумуталибов, -79 кгда Амирхон Зияйдинов, -98 кг вазнда Нуриддин Султоновлар барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионга айланган бўлса, -64 кгда Асадбек Расулов 2- ўринни қўлга киритди.

Шу тариқа асосини Жаҳонгир Қорабоев ва Жасур Содиқов мураббийлигидаги  "Karabayev Team" клуби вакилларидан ташкил топган, Андижон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. 2- ўринни бухороликлар қўлга киритган бўлса, кучли учликдан Самарқанд терма жамоаси ўрин олди.

IMG_20230319_180202_775

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!