"Жанжал фақатгина жамоа сардорининг ўйиндан кейинги ҳолатидан келиб чиққан деб ўйламайман" - Мурзоев "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсидаги воқеалар ҳақида

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Насаф” қарама-қаршилиги ўзининг авж палласига чиқди. Айниқса, учрашувдан кейин иккала жамоа аъзолари иштирокидаги жанжал жуда хунук кўриниш олди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам ўйиндан кейинги тортишувли вазиятлар акс этган видеолар кенг тарқалди. Ҳозирда мазкур ўйиндаги жанжал муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон фуболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан “Бунёдкор” – “Насаф” ўйини хусусида гаплашдик.

- "Бунёдкор" - "Насаф" баҳси турнинг марказий ўйини эди ва шунга мос равишда ўтди. Аввало, учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?

- Албатта, “Бунёдкор” – “Насаф” учрашуви кутилганидек марказий ўйин мақомини исботлаб берди. Учрашув ҳар томонлама жуда сифатли ўтди. Иккала жамоа майдонда тўлиқ рақобат қила олдилар. Ўйлайманки, мухлислар ҳам кечаги баҳсдан илиқ таассурот олдилар. Учрашув суръати ниҳоятда баланд бўлди. Майдонда иккала жамоанинг соврин учун курашаётгани билиниб турди.

буник4

- Албатта, ўйиндан кейинги жанжал жуда ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқарди. Мутахассис сифатида ушбу вазиятга қандай муносабат билдира оласиз?

- Тўғри, таъкидлаб ўтдингиз, бундай ҳолатлар ўзбек футболимизни безамайди. Лекин унутмаслигимиз керакки, хиссиётлар футболнинг бир бўлаги, бир қисми. Бундан ҳам воз кечиб бўлмайди. Фақатгина футболчиларимиз хиссиётларини жиловлай олишни билишлари керак. Ҳеч ким бу нарсани оқламайди. Назар соладиган бўлсак, футболчилар ўйинни темпидан келиб чиққан ҳолда 100 фоиздан ортиқ даражада ўзларини ўйинга бахшида қилишган. Иккала жамоа ҳам ютишни ниҳоятда хоҳлашган.

- Кеча ЎФА ушбу ҳолат бўйича текширув ўтказилиши ва интизомий қарор чиқарилишини маълум қилди. Бу вазиятда ЎФУ ҳам қандайдир реакция кўрсатадими? Яъни, сизларга ҳам мурожаат қилиниши мумкинми ёки...

- Албатта, бундай ҳолатни ўз ҳолига ташлаб қўйиб бўлмайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси бу вазиятни чуқур ўрганиб чиқса керак. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси бу вазият бўйича ЎФАга ҳам қандайдир ёрдамимиз керак бўлса ёки ўша вазият бўйича футболчиларимизга ҳам қўлимиздан келган ёрдам ва маслаҳатларимизни берамиз. Ҳозирча бу ҳолат бўйича ҳеч қандай позициямизни билдира олмаймиз. Ўзингиз кўрдингиз, ушбу вазият аслида кимдан бошланди ва нима бўлди, менимча айбдор томонни ҳали аниқлашганича йўқ. Ҳаммаси суриштирув давомида аниқланади.

буник3

- Ушбу жанжални келиб чиқиш сабаби сифатида Даврон Эргашев кўрсатилмоқда. Сизнингча, бу жанжални олдини олиш мумкинмиди? Бу вазиятда кўпроқ нима эътибордан четда қолган, деб ўйлайсиз?

- Жанжал фақатгина жамоа сардорининг ўйиндан кейинги ҳолатидан келиб чиққан деб ўйламайман. Бутун учрашув мобайнида сезилиб турдики, яъни, ўйинчилар ўта агрессив, шижоатлари баланд ва хиссиётларга бой ўйин бўлди. Қизил карточкалар, амалга оширилмаган пенальти ва умуман ўйин сўнггида киритилган гол...Ўйиннинг бориши ўша нарсаларга таъсири бўлди. Охирги нуқта балки ўша ҳолат бўлиши мумкин. Шунинг учун фақатгина ўйин охирида эмас, бутун баҳс мобайнида йиғилган ва айтилмаган сўзлар менимча сўнггида авжига чиқди. Тўғриси, мен иккала томонни, футболчиларни айбламоқчи эмасман ва уларни тарафини ҳам олиб бўлмайди. Барибир бир-биримизга ҳурматлироқ бўлишимиз талаб этилади.

Шуҳратбек Жўраев.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Uzbek ligion
18/04/2023 21:33
Bunyodkor xam komandami. Suniy ravishda 2urinda yuribdi. Qizil kartochka umuman yuq. Xakam xatto sariq xam berishga ikkilandi. Keyin yon xakam,vardagilar qizil berishga zur imkoniyat ekanligini aytgach qizil berdi. Manashu janjalni asl sababi
Nuriddin Nuriddin
18/04/2023 21:11
Ўйинни хакам бузди
Ziyamutdinovich Nuritdinov Nuritdin
18/04/2023 18:13
öyni özini körmadim xavfli vaziyatlarni kördim penalti bögan payt savolla bor! qizil töğri körsatilga bu 2ki va Ergashev xati carakatida xech qanaqa provakatsiya yoq . xatto Messi xam golini Nederlandiya zaxira örindiği oldida shunaqa nishonlagan xech kim janjal qilib bir biri bn mushlashmagan biza özbela qiziq qonmiz chumolidan FİL yasashga ustamiz . bu öyin xisiyotla öyindan kegin toxtashi kerak
narkabilov suyun
18/04/2023 17:47
УФУ ким тарафда менимча Бунёдкор тарафда ухшайди хамма жанжални Эргашев бошладику хамма куриб турибдику.Агар Эргашевга жиддий чора курилмаса Каршида Бунёдкор уйинчиларига кийин булади
&
Shaxrambek
18/04/2023 16:02
Насфникини ковлаб ковлаб аеибни насафга қуйинглар Хуйнаткор оппоқ силар учун юзсузлар Насафни икки ачкосини Хакамларни хотинлари қаетариб берадими к...тлар