Жанубий Корея. Турсунов ва Гадоевнинг жамоасида ишлар яхши эмас

CHERY AUTO

Ҳамюртларимиз Санжар Турсунов ҳамда Шохрух Гадоев тўп тепадиган "Тэджон Ситизен" клуби бу тур ўз майдонида "Пусан Ай Парк"ни қабул қилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Гадоев баҳсни асосий таркибда бошлади ва 63-дақиқада захирага олинди. Турсунов эса 42-дақиқада майдонга тушди. Шу тариқа "Тэджон Ситизен" қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди ва бу беллашувлардаги тўплар нисбати 0:5 ни ташкил этди.

Жамоа ортда қолган 10 турдан  сўнг турнир жадвалида 10 клуб орасида 8-ўринда (11 очко) бормоқда.

Жанубий Корея "K2" лигаси. 10-тур

"Тэджон Ситизен" - "Пусан Ай Парк" 0:5.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!