Жароҳатдан қайтган Месси ҳақиқий чемпион қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган сўнгги назорат учрашувида Аргентина терма жамоаси Исландияни йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0.

Учрашувда ҳисоб анча эрта очилди: 8-дақиқада Валентин Барко рақиб дарвозасини ишғол этди. Иккинчи бўлим ўрталаридан ўрин олган эпизодда эса майдонга яқинда жароҳатдан қайтган Лионель Месси туширилди ва у захирадан майдонга чиққанидан атиги икки дақиқа ўтиб, пенальтини аниқ амалга ошириб, "альбиселесте" устунлигини оширди.

Беллашув нуқтасига 86-дақиқада қўйилди – Тьяго Альмада яна бир гол уриб, учрашувдаги якуний ҳисобни белгилаб қўйди.

Амалжаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина терма жамоаси бир ҳафтадан сўнг мундиалда чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга киришади. 

Гуруҳ босқичининг илк турида Лионель Скалони шогирдлари Жазоир терма жамоасига қарши майдонга тушади. Шу гуруҳда, шунингдек, Австрия ва Иордания терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!