Жасур Мирзамуҳамедов вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Титанлар жангини кўрамиз (Видео)
Эртага24 февраль куни Россиянинг энг машҳур ва нуфузли промоушенларидан бири RCC ўзининг навбатдаги турнирини ташкил этади. Тюмен шаҳрида бўлиб ўтадиган “RCC 18” жанг кечасида ўзбекистонлик оғир вазн тоифасидаги ММА жангчиси Жасур Мирзамуҳаммедов ҳам октагонга кўтарилади. У россиялик Иван Романовга қарши баҳс юритади. Бугун ушбу жанг аввалида вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Жасур Мирзамуҳаммедов 6-1 рекордга эга, Романовнинг кўрсаткичи эса 7-2 кўриниш олган.
Фикрлар