Жавоҳир Абдураҳимов – вице-чемпион!
Javohir Malikov
Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда
Мўғулистоннинг Улан Батор шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Айни дамда финал жанглари бўлиб ўтяпти.
-75 кг даги вакилимиз Жавоҳир Абдураҳимов ва қозоғистонлик Сабыржан Аккалыков олтин медал учун кураш олиб борди. Шиддатли ўтган баҳсда чарм қўлқоп устамизга бироз омад етишмади ва якунда 5:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медал билан мусобақани ниҳоясига етказди.
Маълумот учун, бизни олдинда Фазлиддин Эркинбоев (Ўзбекистон) ҳамда Ҳусейн Ишаиш (Иордания) қарама-қаршилиги кутмоқда.

Изоҳлар (0)