Жавоҳир Синдаров ўзбек дербисида ғалаба қозонди!
Ўзбек шахматчиси Жавоҳир Синдаров ўзбек дербисида ғалаба қозониб, Номзодлар турнирига йўлланма олган илк ўзбек гроссмейстерига айланди. Энди у Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей Ига қарши баҳс олиб боради.
Яна бир имконият — Якуббоевда! Ярим финалда мағлуб бўлган Нодирбек Якуббоев учун ҳам Номзодлар турнирига чиқиш имконияти сақланиб қолган. У 3-ўрин учун учрашувда россиялик Андрей Есипенко билан куч синашади.
Агар Якуббоев ғалаба қозонса, Номзодлар турнирида икки нафар ўзбек шахматчиси иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Фикрлар