Жазоир терма жамоаси аъзоси: "Биз Мессини мағлуб этамиз"
Жазоир терма жамоаси аъзоси ва Леверкузеннинг "Байер" клуби футболчиси Иброҳим Маза Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футболчи рақиб ҳақида шундай деди:
"Улар кўп провокация қилади, лекин биз хотиржам бўлишимиз, максимал ҳаракат қилишимиз ва ақл билан ўйнашимиз керак. Нима бўлишини кўрамиз. ИншаАллоҳ, биз Мессини мағлуб этамиз", — деди у "Goal" нашрига.
Жазоир 17 июнь куни Аргентинага қарши ўйнайди, кейин эса Австрия ва Иорданияга қарши баҳсларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Жазоирнинг мундиалдаги энг яхши натижаси 2014 йилда қайд этилган — ўшанда жамоа 1/8 финалгача етиб борган.

Фикрлар