
ЖЧ-2006 ғолиби ижтимоий тармоқ орқали ўзига янги жамоа қидирмоқда
2006 йилги Жаҳон чемпиони, Италия терма жамоаси собиқ аъзоси Кристиан Заккардо янги жамоа топиш мақсадида ўз резюмесини ижтимоий тармоқлардан бирига жойлаштирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, 35 ёшли футболчи сўнгги мавсумни “Виченце” таркибида ўтказган эди. У фаолияти давомида "Вольфсбург", "Парма" ва "Милан" каби жамоаларда тўп сурган.
Comments