ЖЧ-2018: Эрон - Ўзбекистон учрашуви санаси ўзгарди
Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тақвимида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.
Эрон ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияларининг ўзаро келишуви асосида саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 12 июнь санасига кўчирилди.
Эслатиб ўтиш лозимки, тақвимнинг дастлаб тасдиқланган кўринишига асосан ушбу ўйин 2017 йилнинг 13 июнида ўтказилиши лозим эди.
Ҳозирга қадар саралашнинг учинчи босқичи доирасида жамоалар бештадан ўйин ўтказишган бўлиб, Эрон “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа ҳисобида 5 ўйиндан сўнг 11 очко мавжуд. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея ҳисобида 10, учинчи ўриндаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги кейинги учрашуви 23 март куни сафарда Сурияга қарши бўлади. Унга қадар эса Ўзбекистон Арманистон ҳамда Грузия терма жамоалари билан ўртиоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.
Грузия терма жамоасига қарши назорат ўйини 23 январь куни бўлиб ўтса, Арманистонга қарши 12 февраль куни ўтказилади.
Фикрлар