ЖЧ-2018 саралаш. Плей-офф. Янги Зеландия - Перу баҳсида ҳисоб очилмади
Ads

Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб қитъаларида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бораётган терма жамоалар ўзаро плей-офф учрашувларини ўтказишмоқда.

Ҳусусан, бугун тонгда Океания минтақасидан қитъалараро плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Янги Зеландия терма жамоаси ўз майдонида Жанубий Америка вакили ҳисобланган Перу термасини қабул қилди. Ушбу баҳс 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан ўз якунига етди.

Янги Зеландия – Перу 0:0 (0:0, 0:0)

11 ноябрь «Westpac Stadium»

Янги Зеландия – Маринович, Рид, Смит (Дюрэнт, 68), Бокселл, Уинн, Льюис (Вуд, 74), Колви, Томас, Рохас (Туилома, 78), Барбарусес, Макглинчи.

Перу – Гальесе, Трауко, Корсо, Родригес, Йотун (Акино, 86), Тапия, Куэва (Поло, 90), Фарфан, Каррильо (Уртадо, 78), Рамос, Флорес.

Огоҳлантиришлар:Йотун (24), Макглинчи (68), Бокселл (75).

Минбар

Барча блоглар