“Бешиктош” клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Домагой Вида фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Унинг янги иш жойи “Вест Бромвич” клуби бўлиши мумкин. Унинг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Славен Билич жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Вида ҳамда “Вест Бромвич” ўртасидаги музокаралар жамоа АПЛ йўлланмасини қўлга киритгач, бошланиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, Биличнинг жамоаси айни дамда Чемпионшипда 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)