ЖЧ-2022. Аргентина устози Лаутарони ҳимоя қилди

  • 4 декабрь, 2022, 09:13
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ҳужумчи Лаутаро Мартинесни танқидлардан ҳимоя қилди.

"Интер" футболчиси Австралияга қарши ўйиннинг 71-дақиқасидагина майдонга тушди, бироқ иккита голли вазиятни қўлдан бой берди ва бунинг учун жамоатчилик танқидига учради. Аргентина эса якунда барибир ғалаба қозонди - 2:1.

"Лаутарони ёмон ўйини учун танқид қилиш нотўғри, бу ҳаммада бўлади. У аввалги баҳсларда бизни кўп марта қутқарган, келажакда у жамоага жуда кўп фойда келтиради.

Лаутаро Аргентина терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи, у ҳали ўз сўзини айтади", дейди Скалони ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!