"ЖЧ-2026": "A" гуруҳидаги якуний ҳолат билан танишинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари давом этмоқда. Бугун "A" гуруҳида  сўнгги  3-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Унга кўра, Мексика Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи баҳсда эса Жанубий Африка Республикаси Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, мундиал мезбонларидан бири бўлган Мексика 9 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди. Жанубий Африка Республикаси эса 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди.

Жанубий Корея 3 очко билан учинчи поғонада қолди. Бироқ осиёликларда ҳали ҳам имконият сақланиб қолган — улар энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторида плей-оффга чиқиши мумкин.

Қуйида "A" гуруҳининг якуний турнир жадвали билан танишишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!