JCh-2026 hakami nafrat ramzini ko‘rsatishda ayblandi

  • 15.06.2026 16:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Австралиялик ҳакам Шон Эванс ЖЧ-2026 саралаши доирасида бўлиб ўтган Германия – Кюрасао (7:1) учрашуви пайтида «White Power» («оқ куч») шиори билан боғланадиган ишорани кўрсатгани учун танқид остига тушди.

Эванс ушбу ўйинда видеоассистент сифатида ишлаган. Ҳодиса трансляция камералари ВАР хонасига ўтган пайтда қайд этилган – айнан шу вақтда ҳакамнинг қўл ишораси эфирга тушган.

ФИФА вакили ташкилот мазкур вазиятдан хабардор эканини маълум қилди, бироқ ҳозирча қўшимча изоҳ беришдан тийилди.

Катта ва кўрсаткич бармоқ бир-бирига тегиб, қолган уч бармоқ ёйилган ҳолатдаги ишора анъанавий равишда «ҳаммаси жойида», «OK» маъносини англатиб келган. Аммо сўнгги йилларда айрим радикал гуруҳлар бу ишорани «оқ куч» рамзи сифатида қўллаяпти: ёйилган уч бармоқ W ҳарфини, катта ва кўрсаткич бармоқлар эса P ҳарфини ифодалайди, деб талқин қилинади.

 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!