"ЖЧ-2026": Мексика сўнгги турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. "A" гуруҳининг 3-турида Мексика ва Чехия миллий терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Мазкур беллашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб, 55-дақиқада Матео Чавес ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Хулиан Киньонес жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
Шу тариқа, мексикаликлар гуруҳ босқичини максимал натижа — 9 очко билан якунлаб, "A" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Гуруҳдаги кейинги ўринларни 4 очкодан тўплаган Жанубий Африка Республикаси ва Жанубий Корея терма жамоалари эгаллади. Чехия эса мусобақа билан хайрлашди.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Чехия
Тугаган
0
:
3
06:00
Мексика
- Mateo Chávez 55'
- Julián Quiñones 61'
- Álvaro Fidalgo 90'

Фикрлар