"ЖЧ-2026": Роналду бошчилигидаги Португалия Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз 5та гол урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич баҳслари давом этмоқда. "K" гуруҳининг 2-турида Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур беллашув португалияликларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ Криштиану Роналду ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Нуну Мендеш жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Биринчи бўлим якунига яқин, 39-дақиқада Роналду дубль қайд этиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус Португалия томонида бўлди. 60-дақиқада бурчак зарбасидан кейин юзага келган вазиятда Абдувоҳид Неъматовнинг ўз дарвозасига гол киритди. Ўйинга сўнгги нуқтани эса Рафаэл Леау қўйди — 5:0. 

Шу тариқа, Роберто Мартинес шогирдлари очколари сонини 4 тага етказиб олди. "Оқ бўрилар" эса икки турдан кейин ҳам очко жамғара олмади ва гуруҳда сўнгги ўринда қолмоқда

  • Халқаро - Жаҳон чемпионати
  • Гуруҳ босқичи
18701.png

Португалия

  • Cristiano Ronaldo 6'
  • Nuno Mendes  17'
  • Cristiano Ronaldo 39'
  • Abduvokhid Nematov 60'
  • Rafael Leão 87'
Тугаган
5 : 0

23.06.2026 22:00

18745.png

Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!