"ЖЧ-2026" саралаши. Эрон меҳмонда Гонгконг дарвозасига 4 та тўп киритди

"Жаҳон чемпионати-2026" саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Эрон терма жамоаси Гонгконг меҳмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда эронликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мезбонларнинг голларига Ма Хей Вай ва Антони Франсис Пинто муаллифлик қилган бўлса, Эрон термаси сафида Меҳди Тареми хет-трик қайд этди ҳамда Сардор Азмун ҳам номини таблога ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Алиризо Галиноий шогирдлари "E" гуруҳида 13 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!