"ЖЧ-2026" саралаши. Ҳиндистон очко йўқотди, Сурия эса мағлубиятга учради
"Жаҳон чемпионати - 2026" саралаш босқичидан ўрин олган Ҳиндистон - Қувайт (0:0) ва Шимолий Корея - Сурия (1:0) ўйинлари якунига этди.
Унга кўра, Ҳиндистон ўз уйида Қувайт билан нурсиз дуранг қайд этган бўлса, Сурия меҳмонда Шимолий Кореяга минимал ҳисобда имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Ҳиндистон "A" гуруҳида 5 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни қайд этмоқда. Қувайт эса тўрт очко билан сўнгги тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
"B" гуруҳида кураш олиб бораётган Сурия термаси мағлубиятдан кейин ҳам эгаллаб турган иккинчи поғонасини йўқотмади. Уларда айни вақтда етти очко бор.
Шмиолий Корея эса ғалабадан кейин очколарини 6 тага етказиб олди ва учинчи ўринга чиқиб олди.
Фикрлар