"ЖЧ-2026" саралаши. Қирғизистон ўз уйида дуранг ўйнади, Кожо эса...
"Жаҳон чемпионати - 2026" саралаш босқичидан ўрин олган Қирғизситон ҳамда Малайзия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Ўйин 1:1 ҳисобида тугади. Учрашувда ҳисобни 24-дақиқада Гулжигит Алуқулов очган бўлса, 36-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Мезбонлар сафида Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Жоэль Кожо 90 дақиқа ҳаракат қилди ва голга ассист амалга оширди.
Шу тариқа, Қирғзистон терма жамоаси "D" гуруҳида ўн очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Малайзия эса етти очко билан учинчи ўринни банд этган.
Фикрлар