ЖЧ олдидан Португалия терма жамоасида жиддий йўқотиш
"Вулверхэмтон" сафида Англия Премьер лигасида тўп тепаётган португалиялик ҳужумчи Педро Нету ЖЧ-2022да терма жамоасига ёрдам бермайди.
"Бўрилар" матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ёшли ҳужумчи тўпиғидан жароҳат олган, шу сабабли у жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлади. Бу эса футболчининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини чеклайди.
Жорий мавсумда Нету “Вулверхэмптон” таркибида 9 та ўйинда майдонга тушган. Португалия терма жамоаси сафида эса учта ўйинда битта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрь куни бошланади.
Фикрлар