Жеко: "Биз ғалабага ҳақлироқ эдик"

А Серия 16-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Интер" "Наполи"га қарши баҳс олиб борди.

Унда неаполликлар мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Босниялик ҳужумчи Эдин Жеко учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди. У баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Шубҳасиз, уч очко учун ўйин бўлди, биз "Наполи" жуда кучли футбол кўрсатганидан ҳайиқиб қолмадик, шу аснода уларга кўп нарса бажаришга ҳам имкон бермадик.

Биз ғалаба қозонишга ҳақлироқ эдик. Қаттиқ ишлашда давом этаман, ортиқча ҳеч нарса бўлиши мумкин эмас. Мен 36 ёшдаман, лекин янги марраларга иштиёқим баланд", - деди Жеко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!