"Женоа" ҳужумчиси "Милан" нишонида!
"Женоа" ҳужумчиси Жанлука Скамакка ёзги трансфер вақтида топ клуб сафига ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, италиялик ҳужумчи учун курашга "Милан" ҳам қўшилди. "Россонерилар" ҳужум чизиғини Скамакка билан кучайтирмоқчи. Аввалроқ, футболчи "Sportweek"га берган интервьюсида Златан Ибрагимовичга ўринбосар бўлишга тайёр эканлигига ишора қилганди.
"Transfermarkt" портали 22 ёшли форвардни 8 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ клуб унинг трансферидан камида 25-30 млн евро ишлаб олмоқчи.
Жорий мавсум Жанлука 21та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 2 голга ассистентлик қилган. Унинг хизматига "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар