"Женоа" Миланда имкониятни бой берди. Шомуродов захирадан майдонга тушди

Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган "Милан" - "Женоа" учрашуви ўз якунига етди. Унда миланликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Анте Ребич тезкор голи билан ҳисобни очди. 37-дақиқада жарима майдонига етказиб берилган тўпни Маттиа Дестро Доннарумма дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи таймда фаолроқ ўйин намойиш этган мезбонлар 68-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олди. Жанлука Скамакка ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Шу тариқа, қийин баҳсда ғалаба қозонган "россонерилар" очколари сонини 66 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди. Меҳмонда имкониятни бой берган "Женоа" онлайн жадвалда 14-поғонага тушиб қолди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Захирадан ўйинга қўшилган Элдор жамоасига ёрдам бера олмади.

  • 90+1'

    Сўнгги сонияларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда. "Милан"да қарши ҳужум учун яхши имконият бор.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.1

  • 88'

    Хакан Чалханўглу ўз ўрнини Раде Круничга бўшатиб берди.

  • 86'

    "Милан" ҳимояси ҳақиқий қўрғон бўлиб берди. Бўш қолган дарвозага йўлланган кетма-кет икки зарбаси ҳимоядагилар бартараф этди.

  • 85'

    Чап қанотдан олдинга ўтган Тео Эрнандес тўп йўқотди. Муҳими, унинг бу ҳаракатлари вақтни олди.

  • 84'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан кейин ҳеч қандай хавф уюштира олмади.

  • 83'

    Баллардини сўнгги умидни майдонга ташлади. Стротман ўрнига Бехрами ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Маттиа Перин ушлаб олди.

  • 80'

    Мазбонлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятга эга бўлди

  • 78'

    Марко Пьяцанинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 76'

    Амалга оширилган ўзгаришлар "Женоа" ўйинига фаоллик киритди

  • 74'

    Шомуродов ва Пандев Скамакка ҳамда Кассатани алмаштирди

  • 72'

    Тўп назорати генуяликлар томонга ўтди.

  • 70'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган меҳмонлар фаоллик намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо рақиб ҳам бўш келмаяпти.

  • 68'

    ГОЛ! "Милан" ҳисобда олдинга чиқиб олди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Скамакка ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 67'

    Миланликлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 65'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Пьяца тўп йўқотди.

  • 63'

    "Милан" сафида Леау, Калулу ҳамда Салемакерс ўрнига Манжукич, Далот ва Браим Диас ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Симон Кьернинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 61'

    Скамакканинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 60'

    "Женоа" рақибга қараганда фаолроқ кўринмоқда.

  • 58'

    Ҳозиргина майдонга тушган Пьяцанинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 57'

    Баллардинидан юриш: Дестро ва Гильоне ўрнига Пьяца ҳамда Бираски майдонга тушди.

  • 56'

    Кесси жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Тўп ноаниқ кетди.

  • 55'

    Чалханўглунинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 54'

    Франк Кесси жарима майдони ичида тўпни шеригига узатди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 52'

    "Россонерилар" аста-секинлик билан ўйин тизгинини қайтариб олмоқда.

  • 50'

    Дестронинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда генуяликлар бироз фаолроқ кўринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тео тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Скамаккани қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

  • 41'

    Бўлим сўнгида Пиоли шогирдлари рақибни босимда ушлаб турибди.

  • 39'

    Гол ўтказиб юборган миланликлар олдинга ўта бошлади. Уларнинг мақсадлари каттароқ!

  • 37'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди!

    Бурчакдан жарима майдони марказига оширилган тўпни Дестро дарвозага жойлаб қўйди.

  • 35'

    Жамоадоши узатган тўпга Леау ета олмади. Ҳимоячи унга ҳалал беришга муваффақ бўлди.

  • 33'

    Жарима майдони марказига етказиб берган тўпни Доннарумма ушлаб олди.

  • 32'

    Милан Баделнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    "Женоа" футболчилари анча фаоллашиб қолди. Энди Доннарумма дарвозаси ҳам тез-тез "ўққа тутиляпти".

  • 29'

    Қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Дестронинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 27'

    Исмаэль Беннасерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 26'

    Беннасерга нисбатан қоида бузган Гольданига огоҳлантирилди.

  • 25'

    "Грифонлар" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда. 

  • 23'

    Скамакканинг узатмасига жамоадоши бироз ета олмади.

  • 22'

    Баллардини шогирдлари майдон бўйлаб тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 20'

    Дестро елкама-елка курашда Томорига енгилди.

  • 19'

    Леаунинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 17'

    Эрта прессинг уюштирган генуяликлар рақибни хато қилишга мажбур қилмоқда.

  • 15'

    Голдан руҳланган "россонерилар" фаоллик намойиш этишда давом этяпти.

  • 13'

    ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Анте Ребичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Перин қайтара олмади.

  • 11'

    Жамоадоши узатган тўпга Салемакерс бироз ета олмади.

  • 9'

    Ҳозирча генуяликлар ҳимояси рақибни жарима майдонига яқинлаштирмаяпти.

  • 7'

    Миланликлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 5'

    Мезбонлар футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 3'

    Илк дақиқалардан футболчилар тўп назоратини ўз томонига оғдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ҳозирча, улар орасида Шомуродов йўқ. Бироқ бир неча дақиқалардан кейин бошланадиган баҳсда "Женоа"дан мазмунли ўйин кутиб қоламиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:52
Элдор Шомуродов 1 маротаба бўлса ҳам тўпга тегдимикан тушгани ҳақида йозилган, ҳужум қилгани ҳақида йозилмаган. Ҳечқиси йўқ киенги ўйинда Скамакка захира скамейкасига ўтирса Элдор асосийга тушуб гол урар. Биз мухлислар кутамиз сабр билан. Элдор ҳам ўргатди кутишни...
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:31
Скамакка қовун тушириб дарвозани алмаштириб қўйдими. Йоки келаси мавсум миланга ўтмоқчими.