Жером Боатенг қишда "Бавария"ни тарк этмайди

"Бавария" ҳимоячи Жером Боатенг билан қишги трансфер ойнаси вақтида хайрлашмоқчи эмас. Бу ҳақида Bild нашри хабар бермоқда.

Олдинроқ, футболчи учун "Милан" ва "Арсенал" клуби даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб етарлича кадрга эга эмас деб ҳисобламоқда ва мавсум сўнггигача хеч ким билан хайрлашмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!