“Сити” чемпионлик курашига қайтган тўқнашувда Ҳусановнинг ўйин қандай баҳоланди?
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 32-турида “Челси” майдонида 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва мусобақа пешқадами “Арсенал”га очколар ҳисобида етиб олиш имконига эга бўлди.
Бунинг учун Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонидаги иккита баҳс – “Кристал Пэлас” билан қолдирилган учрашув ва “Арсенал” билан ўзаро тақнашувда ғалаба қозониши шарт.
“Челси” билан бўлган баҳсда “шаҳарликлар” катта устунлик билан зафар қучди. Нуфузли манба – cityxtra.co.uk сайти экспертлари “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинини қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма – 7
19-дақиқада италиялик футболчи рақиб вакили Нето томонидан жиддий синовга дуч келди ва ажойиб сейв амалга оширди. Айниқса биринчи бўлимда у олдинга чиқиб, Педродан тўпни аввал эгаллаш учун тўғри қарор қабул қилди.
Учрашув охирида эса Марк Кукурельянинг зарбасини қайтарди.
Матеуш Нуньеш – 5,5
Ўнг қанотда жуда яхши ўйин кўрсатди, Антуан Семеньо ва Бернарду Силва билан марказда яхши ҳамкорлик қилди.
У вазиятлар яратди, ўйинни назорат қилди ва ҳужумларни ривожлантирди. Ҳеч қандай эътироз йўқ.
Абдуқодир Ҳусанов – 6
Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида у ажойиб подкат қилиб, Педронинг зарбасини тўсди.
Баъзи пайтларда босим остида ишончсиз кўринди, айниқса узун пасларда, аммо умумий олганда, ўзбек футболчиси одатдагидек ишончли ва яхши ўйин кўрсатди.
Марк Гехи – 7
Биринчи бўлимда у Педрога ҳисобни очишга тўсқинлик қилиши мумкин эди, аммо қолган вақтда бирорта ҳам хато қилмади.
Шеркининг ажойиб пасидан кейин урган голи — жуда таъсирли.
Нико О'Рейли – 6,5
Қандай ўйинчи!
“Ньюкасл” ва кейин Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши ўйиндаги голларидан сўнг, у яна “Арсенал” мухлислари учун “қўрқинч”га айланиши мумкин — “Челси”га ҳам муҳим биринчи голни урди.
Бернарду Силва – 6
Унинг “иссиқлик харитаси”да бўш жой қолиши қийин — у бутун “Стэмфорд Бридж” бўйлаб югурди ва ўзининг юқори интизоми ва фаоллигини кўрсатди.
Жуда ажойиб футболчи.
Родри – 5,5
Бошида “Челси”нинг тез ўйинига мослашишда қийналди, тўп назоратида муаммоларга дуч келди ва бир ҳолатда рақибга хавфли имконият бериб қўйди.
У Коул Палмерга қарши қўпол ўйнаганидан кейин эрта карточкадан қутулиб қолди.
Антуан Семеньо – 6,5
Ўнг қанотда кўплаб ҳужумларга етакчилик қилди ва Райан Шерки билан яхши ҳамкорлик қилди.
Кўпинча марказга кириб ўйнарди, бу эса Эрлинг Холандга орқага тушиб ўйнаш имконини берди. Ўзи ҳам зарбалар берди, аммо улардан ҳеч бири голга айланмади.
Райан Шерки – 7,5 (Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси)
Ҳозирги кунда “Сити”нинг энг яхши ўйинчиларидан бири — ҳам провокацион ҳаракатлари, ҳам техникаси билан. Иккита ажойиб голли узатма берди, жумладан 57-дақиқада Гехига.
Жереми Доку – 7
Баъзи пайтларда тўпни ортиқча ушлаб турди, лекин Мало Гюстога катта муаммо туғдирди.
Кўп ҳолатларда унга икки киши қараб ўйнади, бу эса бошқа ҳудудларда бўшлиқлар очди. Унинг голи унинг ақлли ва тезкорлигини кўрсатди — Мойсес Кайседодан тўпни тортиб олиб, учинчи голни урди.
Эрлинг Холанд – 6
Бугун у гол урмади, лекин бошқа жиҳатларда мукаммал ўйин кўрсатди. У орқага қайтди, олдинга югурди ва ҳар бир ҳаводаги тўп учун курашди, жамоасига максимал фойда келтиришга ҳаракат қилди.
Райан Айт-Нури – 6
Жароҳатланган О'Рейлининг ўрнига тушди ва ҳимояда керакли жойларда ишончли ўйнади. Ўйин охирида Савио билан бирга ҳаракат қилиб, кўпроқ голли вазиятлар яратди.
Матео Ковачич – 4
173 кундан кейин “Сити” таркибига қайтди. Тўққиз дақиқа ичида катта таъсир кўрсатмаган бўлса-да, уни яна майдонда кўриш яхши бўлди.
Савио – 4
Марк Кукурельянинг чарчоғидан фойдаланиб, қанотда фаол ўйнади. Докунинг ўйин вақтини қисқартириш яхши қарор бўлиши мумкин эди.
Фил Фоден – 4
Шеркини дам олдириш учун алмаштириш тўғри қарор бўлди. Фоден ҳам фойдали ўйин вақтига эга бўлди. У орқага қайтиб, дарвозани сақлашга ёрдам берди ва ўйин охирида кам бўлса-да вазиятлар яратди.
Ҳусановга ишонаётган мураббий мундиалда қайси терма жамоа ютишини айтди
Шомуродов икки гол билан курашга қайтди! Тўпурарлар пойгасида вазият қандай?
Ҳусанов қўлдан чиқди, кўзингиз қаерда эди?
Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди
Еврокубокда ўйнайдиган клуб ўзбек футболчиси трансферини эълон қилди
Ўзбекистон: Бу галги рақиб Аргентина ва Бразилияни қўрқитган жамоа!
Ҳусанов рейтингда биринчи!
Фикрлар