Жеррард "Ал-Иттифоқ" бош мураббийи сифатида таништирилди. У жаҳонда энг кўп маош оладиган 3-мураббийга айланади!

Англиялик собиқ футболчи Стивен Жеррард Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Саудия Арабистони манбалари хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, у Саудия клубида йилига 20 миллион фунт стерлинг ишлаб топади. Таққослаш учун, бу "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг маошидан 4 миллионга кўп дегани. 

Шунингдек, Жеррард дунёда энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди. Ундан кўпроқ фақат Хосеп Гвардиола ва Диего Симеоне ишлаб топади, холос.

иттифоқ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Камбарали дехконов
13/06/2023 17:54
Жерардга омад