Жеррард бошқараётган Саудия клуби яна тез орада яна 3 та шов-шувли трансферни амалга оширади

Франциялик ҳужумчи Мусса Дембеле фаолиятини “Ал-Иттифоқ”да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Лион"нинг собиқ ҳужумчиси яқин орада Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтади.

Шунингдек, яқинда Стивен Жеррард бошқарувига ўтган "Ал-Иттифоқ" клуби ушбу ҳафтада "Брюгге" марказий ҳимоячиси Жек Хендри ва аввал хабар қилинганидек, "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон билан шартнома имзолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!