Жеррард ўз жамоасига дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бирини олиб келмоқчи
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес ёзда АПЛга қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Инсайдернинг сўзларига кўра, “Астон Вилла” бош мураббийи Стивен Жеррард бир пайтлар “Ливерпуль”да бирга тўп сурган уругвайлик футболчи билан яна бирга ишламоқчи.
Бундан ташқари, 35 ёшли футболчининг хизматларига “Аякс”дан ҳам қизиқишлар бор. МЛС ва Бразилия клублари ҳам Суаресга бефарқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунида Суарес эркин агентга айланиши мумкин. Унинг “Атлетико” билан имзолаган шартномаси ёзда якунига етади.
Фикрлар