Жеррард Салоҳ ўрнига "Ливерпуль" учун энг мос футболчини айтди
"Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард мерсисайдликлар таркибида Муҳаммад Салоҳ ўрнини босиши мумкин бўлган футболчи ҳақида ўз фикрини билдирди.
Собиқ ярим ҳимоячининг фикрича, мисрлик юлдузга муносиб ўринбосар топиш жуда қийин ва қимматга тушади.
"Муҳаммадга ўринбосар топиш оғир ва жуда қиммат. Жамоага ўзига хос, натижа бера оладиган ва тажрибага эга футболчи керак. Агар мендан сўрасангиз, Майкл Олисени танлар эдим", — деди Жеррард "TNT Sports"га берган интервьюсида.
Ҳозирда Майкл Олисе Мюнхеннинг "Бавария" клубида тўп тепмоқда. 24 ёшли франциялик футболчи жорий Бундеслига мавсумида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 17 та голли узатма муаллифи бўлган.
Унинг бозордаги тахминий қиймати 140 миллион еврони ташкил этмоқда.
Фикрлар