Жеррард Саудия клубига Европадан 2 та юлдуз футболчи олиб келмоқчи

"Ал-Иттифоқ" бошқарувини ўз қўлига олган Стивен Жеррард янги жамоасига "Ливерпуль" сардорини олиб келмоқчи.

Daily Mail нашри хабарига кўра, Саудия клуби устози Жордан Хендерсонни янги жамоасига қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилиши мумкин. Айтиш керакки, улар 2011 йилдан 2015 йилгача "қизиллар" сафида бирга ўйнашган.

Жеррард шунингдек, “Ал-Иттифоқ”га “Челси” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ҳам олиб келинишини хоҳлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!