Жервонта Дэвис Райан Гарсияни муддатидан олдин мағлуб этди

  • 23 апрель, 2023, 08:53
  • 0
  • Бокс
АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Барча учун узоқ кутилган кечанинг марказий баҳсида Жервонта Дэвис ва Райан Гарсия ўзаро тўқнаш келди.
 
Дастлабки раундларда Гарсия устунлик кўрсатаётган эди. Иккинчи раундда эса Дэвис Гарсияни қарши ҳужумда тутиб олди ва нокдаун ҳолати қайд этилди. 
 
Шундан сўнг, ташаббусни ўз қўлига олган Дэвис 7-раундда танага берилган кучли зарба орқали Гарсияни яна бир бор нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакам баҳсни якунлади. 
 
Шундай қилиб, узоқ кутилган тўқнашувда Дэвис 7-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!