Жейк Пол: "Майк Тайсон мени ўлдиришга ваъда берди"

Машҳур америкалик блогер Жейк Пол афсонавий боксчи Майк Тайсон билан бўлажак жангига изоҳ берди.

"Тайсон мени ўлдиришини айтди. Аммо бундан хавотирга тушганим йўқ. Мен жангга тайёрман. Рингга чиққанимизда ҳаммасини исботлайман. Бу жанг мутлақо бокс тарихига киради. Биз бу тарихни биргаликда ёзамиз", - деди блогер матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол (10-1, 7 КО) ва Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ўртасидаги баҳс 16 ноябрь куни АҚШ да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!