Жиру "Милан"га ўтишга тайёр

  • 23 июня, 2021, 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру "Милан" билан шартнома имзолашга рози бўлди. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Никола Скира ўзининг твиттер саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Унинг сўзларига кўра, "россонерилар" раҳбарияти тажрибали ҳужумчига 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартнома таклиф қилган. Ушбу келишувда Жирунинг йиллик маоши 4 млн еврони ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, Жирунинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган. Шу сабабли “Милан” клуби “Челси” футболчини текинга қўйиб юборишини кутмоқда.

Оливье 2018 йилдан бери Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию