Жиру қойилмақом статистика қайд этиб келяпти

Оливье Жиру 14 мавсумдан бери камида 10 та гол уриб келяпти. 

"Милан" ҳужумчиси А Среия 19-туридан ўрин олган "Эмполи"га қарши беллашувда (3:0) рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

37 ёшли форвард ўзининг жорий мавсумдаги ўнинчи голини урди - 9 та гол Италия чемпионатида ва 1 та гол Чемпионлар лигасида. 

Франциялик ҳужумчи 14 мавсумдан буён камида 10 та гол уриб келяпти. Бу топ-5 чемпионатларидаги энг яхши натижа ҳисобланади (Жиру дебют қилганидан буён). 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!