Жиззах-Зомин йўналиши бўйлаб велопойга ўтказилмоқда

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси томонидан миллий терма жамоа аъзоларини 2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ишларини жадал олиб бормоқда.

Федерациянинг 2019 йил календарь режасига мувофиқ Жиззах вилоятида  Жиззах-Зомин йўналиши бўйлаб эркаклар ва аёллар ўртасида велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда 2001-2002, 2003-2004, 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида "Федерация кубоги" мусобақаларига бугун старт берилди.

 e4be8525-eabd-4545-90a5-aee2f74750ce02d89b92-3bbb-4656-a60d-905a7661b98e

Мазкур мусобақададан кўзланган асосий мақсад турли ёш тоифаларида терма жамоага ёш иқтидорли спортчиларни селекция қилиш, таркибни янгилаш ва жамоада соғлом рақобатни вужудга келтиришга, қолаверса вилоятларда велосипед спортини янада оммалаштириш ҳамда спортчиларни маҳоратини оширишга хизмат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!