Жокич "Навбаҳор"нинг юбилей голи муаллифига айланди
Coca-Сola Суперлиганинг 24-туридан қолдирилган учрашувда “Навбаҳор” Наманганда “Бунёдкор”ни қабул қилди ва йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ўйинда дастлаб грузиялик Тома Табатадзе ҳисобни очган бўлса, кейинги иккита гол сербиялик Йован Жокичнинг ҳисобига ёзилди.
Қизиғи, Жокич томонидан киритган иккинчи тўпи туфайли “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги юбилей 1500-голи муаллифига айлангани маълум бўлди.
Шу боис учрашувдан кейин клуб вице-президенти Отабек Саматов Жокичга эсдалик совғасини топширди.
Фикрлар