Жон Иснерга ҳамюрти тўсқинлик қилди

"АТР Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг биринчи даврасида америкалик теннисчи Жон Иснер ўз мақсадиган ета олмади.

У илк босқичдан ўтиш учун ғалаба қозонишга бор куч-ғайрати билан харакат қилди. Бироқ ҳамюрти Райан Харрисон унинг бу мақсадига етиши учун тўсқинлик қилди ва учрашувда 3:6, 6:7 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Райан Харрисон мусобақанинг иккинчи даврасида аргентиналик Диего Шварцман ва испаниялик Фернандо Вердаско учрашуви ғолиби билан рақобатлашадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!