Жон Жонс: " 2027 йил UFC да супер чемпион пайдо бўлади!"
ММА афсонаси Жон Жонс ўзининг шогирди ва 2020 йилги Олимпия ўйинларининг эркин кураш бўйича чемпиони Гейбл Стивенсон оғир вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритишига ишонч билдирди.
"Гейбл 2027 йилнинг бошида UFC камари учун кураш олиб бориши мумкин. Бу йигит UFC билан шартнома имзолаганидан сўнг, уни ҳеч нарса тўхтата олмайди. Тўғри, "стойка" – Стивенсоннинг энг заиф жиҳатидир, бироқ, кураш маҳорати жуда юқори. Унда ғалаба қозониш учун керак бўлган ҳамма нарса бор", – деб UFC юлдузининг сўзларини келтирди "ММА Mania" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс ўтган йили ММАдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Фикрлар