Жон Терри
Ads

“Астон Вилла” клуби тажрибали ҳимоячи Жон Террининг жамоадан кетганини расман тасдиқлади.

“Астон Вилла”дек буюк жамоада тўп сурганимдан ва сардор бўлганимдан фахрланаман. Мен жамоа учун ўзимнинг бор куч-ғайратимни майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам бердим. Аммо, жамоанинг премьер-лигага чиқа олмаганидан ҳалигача афсусдаман. “Астон Вилла” бунга тўла ҳақли эди”, - дейди Терри.

Эслатиб ўтамиз, Жон Терри “Астон Вилла” сафига ўтган йилнинг ёзида “Челси”дан келиб қўшилган эди.