Жон Терри: МЮ бу мавсум кучли учликка кира олмайди

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри айни дамда “Манчестер Юнайтед”ни бошқараётган собиқ устози Жозе Моуриньонинг жамоадаги муаммолари ҳақида гапириб ўтди.

“Моуриньо ҳар доим катта шаҳс бўлиб келган. Ҳозир эса МЮда бундай ўйинчилар йўқ. Эсимда, у қайсидир йили мавсумолди тайёргарлик жараёнида мени тўхтатди ва қўлидаги планшетини ерга ташлаб шундай деди: “Агар яна бир марта тўпни йўқотсанг, мен ўрнинга 50 миллионга бошқа футболчини сотиб оламан”.

Моуриньо ҳамма нарсани билган. Шунинг учун биз жуда зўр ўйин кўрсатардик. МЮ футболчилари доим ғалаба қозонишни хоҳлашларини кўрсатишлари керак. Шундагина Моуриньо улар томонда бўлади. Жозе сабрли бўлиши керак. МЮ бу мавсум кучли учликка кира олмайди. Улар “Тоттенхэм” билан 4-ўрин учун кураш олиб боришади”, - дейди Терри.

Эслатиб ўтамиз, Террининг ўзи тез орада Москванинг “Спартак” клуби билан шартнома имзолаши айтилмоқда.

Минбар

Барча блоглар