Жорий ҳафта УЕФА шаъфелигида бўлиб ўтадиган барча ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланади
Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФАнинг собиқ президенти Леннарт Юханссон 89 ёшида вафот этди.
УЕФА эса ташкилотнинг собиқ президентини хотирасини шарафлашга қарор қилди. Унга кўра жорий ҳафтада УЕФА шаъфелигида ўтказиладиган барча ўйинлар Юханссон хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бугундан бошлаб Миллатлар лигаси финал босқичи старт олади, 7 июндан эса Евро-2020 саралаш баҳслари бошланади.
Маълумот учун, Леннарт Юханссон 1990-2007 йилларда УЕФАга раҳбарлик қилган. У ташкилот тарихида энг узоқ президентлик қилган шахс ҳисобланади.
Фикрлар