Жорий мавсум кимларни «эзиб» қўйди?!

SPORTS.uz давом этаётган мавсумдан ранжиган футболчилар ҳақида фикр юритади.

Александр Кокориннинг Италияга кўчиб ўтиши, рус нашрлари томонидан кенг ёритилгани бор гап. «Фиорентина» аъзосига айлангач, Александр ҳақида илиқ фикрлар билдирилди. Афсуски, амалда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Икки ой давомида рус ҳужумчиси атиги 77 дақиқа тўп сурди холос. «Бинафшалар» Кокоринни яна аввалги даражасига чиқиб олишдан умидвор. Хўш, яна кимлар учун жорий мавсум омадсиз келди? Бугун ана шундай йигитлардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Кепа Аррисабалага («Челси»)

gerogkerokge

Бундан 3 йил аввал, Лондон клубига футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон мақомида ташриф буюрган йигит ҳақида сўз бормоқда. Қандайдир икки йил ичида, Кепа ўзига бўлган ишонч ва спорт формасини йўқотиб қўйди. Ҳозир у фақат кубок ўйинларидагина асосий таркибда кўриниш бермоқда. Қолган барча мусобақаларда камтарин Эдуар Менди асосий планда! Аррисабалага ўзи истаса  ҳам Лондонни тарк эта олмайди. Унинг маоши ва трансфер суммаси сабабли «Челси»дан бошқа клубда фаолиятини давом эттира олмайди.

Дани Карваҳаль («Реал»)

лцащлкущлплук

Сўнгги 6-7 йил ичида Дани дунёнинг энг кучли қанот ҳимоячиси сифатида кўз ўнгимизда гавдаланди. Бу мавсумда эса, жароҳатлар уни «ўйиндан ташқари ҳолат»да қолдирди. Тизза, сон ва тўпиғидаги муаммолар сабабли Карваҳаль  лазаретнинг асосий мижозига айланди.

Виржил ван Дейк («Ливерпуль»)

плщукщплукщлпу

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида давримизнинг энг кучли икки ҳимоячиси тўқнашувини кўришимиз мумкин эди. Серхио Рамос ва Виржил Ван Дейкнинг тўқнашуви кўпчиликда қизиқиш уйғотиши аниқ эди. Афсуски, уларнинг иккисини ҳам майдонда кўрмаймиз. Голландиялик ҳимоячининг йўқлиги «Ливерпуль»га бир неча ўринда панд бериб қўйгани рост.

Эдер Милитао («Реал»)

дпкузпдзукдпук

Марказий ҳимоячида ҳам жароҳат  бор. Боз устига, бразилиялик COVID-19 юқтириб олди. 50 миллион еврога сотиб олинган футболчи умуман ўзига билдирган ишончни оқлай олгани йўқ. Рамоснинг йўқлиги Милитао учун қўшимча имконият тақдим этиши лозим, аммо у ҳатто Начо Фернандес билан ҳам рақобатлаша олгани йўқ. Варан ва Рамос ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади.

Хуан Бернат (ПСЖ)

пдузкпзукдр

«Бавария»га қарши финалдан бир ой ўтиб, Бернат жароҳат олди. ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинида 80 дақиқа тўп сурган ҳимоячи узоқ муддатга сафдан чиқди. Шунга қарамай, у билан клуб ўртадаги шартномани 2025 йилга қадар узайтирди. Хуанга Парижда ишонч билдиришмоқда.

Донни ван Де Бек («Манчестер Юнайтед»)

дпукдпзудкздп

Ўтган йили голландиялик футболчи учун «қизил иблислар» 40 миллион евро тўлаб берди, аммо Сульшер янги футболчи учун майдондан жой топа олгани йўқ. Қаҳрамонимиз «туманли альбионга» кўчиб ўтганидан бери, атиги 2 бор асосий таркибда майдонга тушди холос. Умумий ўйин ўтказган вақти 317 дақиқани ташкил этмоқда. Ҳозирча, «МЮ» Доннидан воз кечгани йўқ, аммо вазият хавотирли.

Деле Алли («Тоттенҳэм»)

пдукздпзукдр

Почеттино қўл остида юлдузга айланган Делени Моуриньо секин-асталик билан четга суриб ташламоқда. Қишда Алли кетишни истаган бўлсада, «шпорлар» уни қўйиб юборгани йўқ. Европа лигасида инглиз яхши иштирок этганига қарамай, АПЛ ўйинларида уни деярли кузатганимиз йўқ. Атиги 233 дақиқа!

Кристиан Эриксен ( «Интер»)

дпурулкщрлщкелркер

Яна бир Почеттинонинг собиқ шогирди. У ҳам Алли сингари аргентиналик мутахассиснинг даврини қумсаётгани аниқ. «Интер»га ўтгач, уни Конте ўз услубига мослай олмади. Оқибатда, футболчи фақатгина трансфер суммаси тушиб кетмаслиги учунгина майдонда кўриниш беришни бошлади. А Сериянинг 16 ўйинида иштирок этганига қарамай, даниялик футболчи бирорта гол ёки ассистни амалга оширгани йўқ. Ижодкор учун бундан ёмон кўрсаткич бўлмаса керак.

Анси Фати («Барселона»)

укщплущклплук

«Барселона»нинг «марвариди» мавсумни ажойиб бошлади. Терма жамоа тарихида гол киритган энг ёш футболчига айланди. Клубида Мессининг ўрнини эгаллай олишини кўрсатиб қўйди, аммо жароҳат панд бериб қўйди. Фати аввалига 4 ой муддатга сафдан чиқди ва март ойида таркибга қайтиши керак эди. Афсуски, докторлар тикланишдан аввал яна бир жарроҳлик операциясини ўтказиш лозимлигини маълум қилди.

Эден Азар («Реал»)

пдущклпщулкп

Азарнинг жамоадошлари унинг иқтидорига қойил қолади, аммо нопрофессионализм бобида ҳам унга тенг келадигани йўқ эканлигини таъкидлаб ўтишмоқда. Беглиялик «Fast Food»ни севади. Машғулотларда аввалгидек фаол эмас. Азар «Реал» сафида 2 йил ичида 11 маротаба сафдан чиқди. Роналдунинг ўрнини эгаллаши тахмин қилинган йигит клуб тарихидаги энг омадсиз трансферга айланди.

Серхио Агуэро («Манчестер Сити»)

плкелрщкелр

Мавсумнинг катта қисмини Агуэро тиззасидан олган жароҳатга қарши кураш билан ўтказди. Январда вирус юқтириб олгани учун яна бир ойга таркибдан тушиб қолди. Усиз қолган бўлсада, «шаҳарликлар» чемпионликни нақдлаб қўйишди. Кун Агуэро бутун мавсум давомида АПЛда атиги бир бор гол урди. У ҳам бўлса пенальтидан. У фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди. Умид қиламизки, Серхио камида 2-3 мавсум юқори даражада футбол намойиш эта олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар