Жошуанинг мураббийи: "Бутун дунё кўришни хоҳлайдиган иккита жанг бор"
Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг мураббийи Роберт Гарсия омманинг эътиборини жалб қилувчи баҳсларни айтиб ўтди.
"Бутун дунё кўришни истайдиган иккита жанг бор. Булардан бири, албатта, Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасидаги реванш, иккинчиси Энтони Жошуа ҳамда Деонтей Уайлдер тўқнашувидир. Биринчисининг аниқ санаси маълум, яна бири ҳам тез орада бўлишига ишончим комил", - деди мураббий "Boxing News" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Дюбуа Лондондаги "Уембли" стадионида бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий жангида Жошуани бешинчи раундда нокаутга учратган эди.
Фикрлар