Жойида қолган Эрик тен Хаг жамоага зўр тўпурар танлади
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатида ишини давом эттирадиган Эрик тен Хаг таркибни шакллантиришга киришди.
Манчестерликлар анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Ўтган мавсум жамоа таркибида ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ва ҳужумчи Расмус Хёйлунн ўнтадан гол урди. Бу юқори мақсад учун курашадиган жамоа учун камлик қилади.
Эрик тен Хаг келаси мавсум учун асосий тўпурар сифатида Брайан Броббини танлади. “Аякс” футболчиси Нидерландия чемпионатида 30 та учрашувда 18 та гол уриб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлганди.
22 ёшли ҳужумчи 2021 йилдан бери “Аякс”нинг асосий таркиби вакили ҳисобланади.
Броббининг амстердамликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган. Бу трансферни амалга ошириш учун манчестерликлар 35 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.
Фикрлар