Жозе Моуриньо Арда Гюлерга бошқа жой топиб берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбаларга кўра, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо турк футболчиси Арда Гюлерни икки таянч ярим ҳимоячи схемасида ўйнай оладиган ўйинчи сифатида кўрмоқда.

Эндиликда мураббий уни майдон марказида, таянч зонада Орельен Тчуамени билан бирга тез-тез қўллашни режалаштирмоқда. 

Моуриньонинг фикрича, Гюлер икки таянч ярим ҳимоячи билан ўйнаганда жамоага тўп устидан янада катта назорат ўрнатиш имконини беради. Туркиялик футболчи чуқурдан туриб ўйинни бошқариши, тўп ҳаракатини йўлга қўйиши ва жамоага ҳимоядан ҳужумга ўтишда ёрдам бериши мумкин.

Арда Гюлер яқинда «Реал»нинг «Севилья» устидан йирик ҳисобдаги ғалабасига (4:1) ҳам ҳисса қўшди. Яримҳимоячи ушбу учрашувда жуда чиройли гол урди. 

Ҳозирча мадридликлар Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Улар анаддий рақиб «Барселона»дан олти очкога ортда қолмоқда. Кейинги турда эса икки жамоа ўзаро тўқнаш келади — навбатда навбатдаги «эл-класико».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!